FIFA 2026 йилги Жаҳон чемпионати учун расмий тўп ва маскотларни тақдим этди (фото)
Турнир 2026 йилнинг 11 июнь санасида бошланиб, 19 июлгача давом этади.
ФОТО: Getty images
Халқаро футбол федерацияси (FIFA) 2026-йилги Жаҳон чемпионати учун расмий тўпни намойиш этди.
Тўп дизайнида қизил, кўк ва яшил ранглар ишлатилган бўлиб, улар мусобақа мезбонлари ҳисобланган уч мамлакатни рамзий ифодалайди. Тўпнинг номи — “TRIONDA”.
Маълумот учун, 2026 йилги Жаҳон чемпионатида жами 48 та миллий терма жамоа иштирок этади. Улар 12 та гуруҳга бўлиниб, ҳар бирида 4 та жамоа бўлади. Турнир 2026 йилнинг 11 июнь санасида бошланиб, 19 июлгача давом этади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам тарихда илк марта Жаҳон чемпионати йўлланмасига эга чиқди.