locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

ФИФА: 2025 йилнинг ёзида рекорд даражадаги трансферлар амалга оширилди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФИФА: 2025 йилнинг ёзида рекорд даражадаги трансферлар амалга оширилди
ФОТО: Getty images

2025 йилнинг ёзида аёллар ва эркаклар футболида рекорд даражадаги трансферлар амалга оширилди. Бу ҳақда ФИФА расмий сайти хабар берди.

Манбана кўра, эркаклар футболида 1 июндан 2 сентябргача бўлган даврда 12 мингга яқин, аёллар футболида эса 1100 дан ортиқ ўтиш амалга оширилди.

Трансфер харажатлари 9,76 миллиард долларгача ошди - бу ёзги трансфер ойнаси тарихидаги энг юқори кўрсаткичдир. Сумма 2024 йилнинг шу даврига нисбатан 50% га ошган.

Харажатлар бўйича биринчи ўринни Англия эгаллади - 3 миллиард доллардан ортиқ. "Ливерпуль" бир трансфер ойнасида янги футболчиларни сотиб олиш учун сарфланган маблағ бўйича рекорд ўрнатди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг