Фиджитал спорт ўйинлари бўйича Ўзбекистон чемпионатининг республика босқичи бўлиб ўтмоқда
Беллашувларда спортчилар мусобақа дастуридан ўрин эгаллаган “Just dance” ва “Lazertag” бўйича беллашади.
photo: sport vazirligi
Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида жойлашган Ўзбекистон жисмоний тарбия ва спорт университетида спортнинг фиджитал тури бўйича Ўзбекистон чемпионатининг республика босқичи баҳслари ўтказилмоқда.
Мусобақанинг дастлабки кунларида спортнинг фиджитал футбол (FIFA 24 Футбол 5x5) ва фиджитал баскетбол (3x3 EA) йўналишларида баҳслар ўз якунига етди.
Жорий йилнинг 14-ноябрига қадар давом этадиган беллашувларда спортчилар мусобақа дастуридан ўрин эгаллаган “Just dance” ва “Lazertag” бўйича беллашади.
Иброҳим Жалолов
Редактор