locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

ФИА Бош Ассамблеясига тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди

Унда мазкур йирик тадбирга тайёргарлик жараёнлари батафсил кўриб чиқилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФИА Бош Ассамблеясига тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди
Фото: МОҚ

Маълумки, жорий йил декабр ойида Марказий Осиё тарихида илк бор пойтахтимизда ФИА — Халқаро Автомобил Федерацияси Бош Ассамблеяси ҳамда нуфузли ФИА Аwардс тақдирлаш маросими ўтказилади.

Шу муносабат билан бугун Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасида Қўмита раҳбарияти ҳамда мамлакат Автоспорт ва картинг миллий федерацияси иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда мазкур йирик тадбирга тайёргарлик жараёнлари батафсил кўриб чиқилди.

Учрашув давомида МОҚ раҳбарияти томонидан бир қатор аниқ вазифалар белгилаб берилди. Жумладан, тадбирни юқори савияда ташкил этиш, нуфузли хорижий делегацияларни кутиб олиш учун барча зарур шароитларни яратиш, хавфсизлик ва меҳмонлар қулайлигини таъминлаш, шунингдек, масъул идоралар ўртасидаги ҳамкорликни такомиллаштириш бўйича топшириқлар берилди.

Алоҳида эътибор логистика масалалари, волонтёрлар фаолияти, иштирокчиларни ахборот билан таъминлаш ишлари ҳамда улар учун маданий дастур шакллантиришга қаратилди. Бундай юксак мақомга эга тадбирни ўтказиш барча тузилмалар томонидан максимал уйғунлик ва юқори масъулиятни талаб қилиши расмийлар томонидан таъкидланди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг