locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

FIA Баҳрайн ва Саудия Арабистони Гран-прилари бекор қилиниши муносабати билан расмий баёнот берди

Шу тариқа, 2026 йилги Формула-1 мавсуми тақвими 24 та эмас, 22 та Гран-придан иборат бўладиган бўлди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Халқаро автомобил федерацияси (FIA) президенти Муҳаммад Бен Сулайем апрел ойига режалаштирилган Баҳрайн ва Саудия Арабистони Гран-прилари бекор қилиниши муносабати билан расмий баёнот берди.

«FIA ҳамиша жамоат ва ҳамкасбларимизнинг хавфсизлиги ҳамда фаровонлигини биринчи ўринга қўяди. Вазиятни чуқур таҳлил қилгандан сўнг, масъулиятимизни тўлиқ англаган ҳолда ушбу қарорни қабул қилдик. Биз минтақада тинчлик, хавфсизлик ва барқарорлик тезроқ ўрнатилишидан умидвормиз. Фикрларим яқинда содир бўлган воқеалар туфайли жабр кўрган барча инсонлар билан бирга», — дейди Бен Сулайем.

Эълон қилинган хабарда бекор қилинган босқичларнинг ўрнини босувчи янги пойгалар ҳақида маълумот берилмаган. Шу тариқа, 2026 йилги Формула-1 мавсуми тақвими 24 та эмас, 22 та Гран-придан иборат бўладиган бўлди.

Айни дамда Хитойда мавсумнинг учинчи босқичи ўтказилмоқда. Баҳрайн ва Саудия Арабистонидаги пойгаларнинг бекор қилиниши ортидан, мавсумнинг тўртинчи босқичи 3 май куни Майамида бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг