locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«ЎФФ Президенти кубоги» – оммавийлик пойдевори

Ҳаваскор жамоалар ўртасидаги биринчиликда ўнта жамоа иштирок этмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«ЎФФ Президенти кубоги» – оммавийлик пойдевори
Фото: Ўзбекистон футзали

Бугун пойтахтимиздаги Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети спорт залида “ЎФФ Президенти кубоги” мусобақаси старт олди. Ҳаваскор жамоалар ўртасидаги биринчиликда ўнта жамоа иштирок этмоқда.

Мазкур турнир мамлакатимизда футзал спорт турини янада оммалаштириш, уни аҳолининг қуйи қатламларигача етказиш, ёш истеъдодларни кашф этиш ва уларни профессионал мусобақаларга тайёрлаш каби юксак мақсадларни ўз ичига олган. Мусобақанинг илк мавсуми дастлабки туриёқ ижобий натижаларга умид ва ишонч уйғотмоқда.

1-турдан ўрин олган учрашувлар томошабоплиги ва муросасиз курашларга бой ўтгани билан ажралиб турди. Катта футзал муҳитини ҳис этган маҳоратли ўйинчилар билан бир қаторда, ўсмирлар ва ҳаваскорлар ҳам майдонда фаол иштирок этмоқда. Улар олаётган таассуротларни сўз билан ифодалаш қийин. Иштирокчиларнинг кўзларидаги ғалабага чанқоқлик, футзалга бўлган меҳр-муҳаббат бу спорт турининг халқ орасида қай даражада севилиши ва қадрланишидан дарак беради.

Турнир эндигина старт олган бўлса-да, жамоалар мусобақага кўникиб бормоқда. Улар рақибларни ўрганиш, тактик ва стратегик вазифаларни амалга ошириш учун етарли вақт ва имкониятга эга.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг