locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

ЎФФ Президенти кубоги мусобақасига қуръа ташланди

Жараёнда Ўзбекистон миллий терма жамоаси посбони Аббос Ўлмасбеков эксперт сифатида иштирок этди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ЎФФ Президенти кубоги мусобақасига қуръа ташланди
Фото: Ўзбекистон футзали

Бугун мамлакатимизда ҳаваскор жамоалар ўртасида илк бор ташкил этилаётган “ЎФФ Президенти кубоги” мусобақасининг асосий босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Жараёнда Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳамда БМБ ПФC жамоаси посбони Аббос Ўлмасбеков эксперт сифатида иштирок этди.

Асосий босқичда ўнта жамоа қатнашади. Қуръага кўра жамоалар ўзларига тегишли тартиб рақамларини билиб олишди. Шунга кўра Бергер тизимида мусобақа тақвими шакллантирилди. Янги турнирнинг биринчи турида куч синашувчи жуфтликлар билан тарнишинг:

ТАТУ – БМБ

“Божхона” – “Олимпик”

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси – СҚБ

ИМВ – “Камол Cонструcтион”

“Истиқлол” – “Парма”

“ЎФФ Президенти кубоги” мусобақасига 8-ноябр санасида старт берилади. Ўйинлар ҳар ҳафтанинг шанба кунлари Тошкент ахборот технологиялари университети спорт залида бўлиб ўтади. Куннинг биринчи учрашуви соат 8:00 да бошланиши режалаштирилган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг