ЎФФ Президенти кубоги – 2026 эртага ўз якунига етади
Ҳаваскор жамоалар ўртасида мамлакатимизда илк бор ташкил этилган “ЎФФ Президенти кубоги” мусобақасининг 2026-йилги мавсуми эртага — 16-май куни ўз ниҳоясига етади.
Турнирнинг сўнгги — 18-тур учрашувлари Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети спорт залида бўлиб ўтади. Баҳслар эрталаб соат 08:00 дан старт олади.
18-тур учрашувлари якунлангач, мусобақа ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросими ташкил этилади. Шунингдек, Ўзбекистон футзал федерацияси томонидан бир қатор номинациялар бўйича лауреатлар ҳам аниқланади.
Эслатиб ўтамиз, ТАТУ спорт мажмуасига томошабинлар учун кириш мутлақо бепул.
“ЎФФ Президенти кубоги”
18-тур | 16-май (шанба)
08:00 | Олимпик — Истиқлол
09:00 | ТАТУ — СҚБ
10:00 | Ёшлар т.ж. — Камол Construction
11:00 | Божхона — BMB
12:00 | IMV — Парма