ЎФФ. Истеъдодларни излаб: Самарқанд вилоятида селекция бошланди
Ўзбекистон футзал федерацияси ташаббуси билан ёш ва истеъдодли футзалчиларни аниқлаш, уларни кашф этиш ҳамда ёшлар ва ўсмирлар терма жамоаларига жалб этишга қаратилган селекция лойиҳаси изчил давом этмоқда.
Бугун ишчи гуруҳи Самарқанд вилоятида навбатдаги кўрик-селекция жараёнига старт берди. Дастлабки кун синовлари вилоят Футбол академияси спорт залида ташкил этилиб, унда 30 нафардан ортиқ иқтидорли ёш футболчи иштирок этди.
Машғулотлар ва кўрик-назорaт учрашувлари давомида иштирокчилар ўз маҳоратларини ЎФФ Терма жамоалари билан ишлаш департаменти раҳбари Дилшод Раҳматов, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Нодир Элибоев ҳамда ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Шуҳрат Тожибоев бошчилигидаги мутахассислар олдида намоиш этишди.
Селекция эртага ҳам шу манзилда давом этади. 2007–2010 йилларда туғилган (16–19 ёш) иқтидорли футзалчилар ўз имкониятларини синаб кўришлари мумкин.
Икки кунлик кўрик якунларига кўра, Самарқанд вилоятидан саралаб олинган энг иқтидорли номзодлар кейинги босқичга тавсия этилади.