Февзи Давлетов: «Менимча ҳақли ғалабага эришдик»
"Сурхон" бош мураббийи "Бухоро"га қарши ўйиндан сўнг ўз фикрини билдирди.
Фото: Сурхон ПФК
"Бухоро" - "Сурхон" (0:1) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Февзи Давлетов ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Қийин ўйин бўлишини кутгандик. Бу ерда майдон сифати жуда ёмонлиги боис биз узун паслар билан ўйнадик. Йигитларга раҳмат айтаман. Мухлисларни хурсанд қилдик.
Менимча ҳақли ғалабага эришдик. Бизни қўллаб турган барча мухлисларга раҳмат айтаман. Мавсум учун барча футболчиларга миннатдорчилик билдираман ва биз таътилга чиқдик", — дея Давлетовнинг сўзларидан келтиради “Сурхон” матбуот хизмати.
Розикжон Султонмуродов
Журналист