Ферран Торреснинг «ПСЖ»даги маоши маълум бўлди
Унинг Париж клуби билан шартномаси 2031 йил 30 июнга қадар амал қилади.
ФОТО: Getty images
“ПСЖ”га келиб қўшилган ҳужумчи Ферран Торрес Париж клубида қанча маош олиши маълум бўлди. Бу ҳақда Франция ОАВ хабар бермоқда.
Испаниялик футболчи Франция етакчи жамоасида бир мавсум учун 17 миллион евро маош олади. Бу борада у “ПСЖ”нинг энг кўп маош олувчи футболчилари орасида олтинчи ўринда туради.
Маълумот учун, Ферран Торрес жорий ёзда “Барселона”дан “ПСЖ”га 48 миллион евро эвазига ўтди.
Унинг Париж клуби билан шартномаси 2031 йил 30 июнга қадар амал қилади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист