Ферран Торреснинг бобоси: «Унинг «Барселона»да эканлиги менга ёқмайди»
Испания терма жамоаси ва «Барселона» клуби ҳужумчиси Ферран Торреснинг бобоси набирасининг ўйини ҳақида гапирди ва уни қайси клубда кўришни исташини маълум қилди.
«Ферраннинг «Барселона»да эканлиги менга ёқмайди. Мен уни «Леванте»да кўришни афзал кўрган бўлардим, бу жуда ҳам аниқ», — дея Ферран Торреснинг бобосининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Sport.es нашри.
Ҳужумчи 2026-йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионатининг дастлабки икки ўйинида гол ура олмади. 1-тур доирасидаги Кабо-Вердега қарши кечган учрашувда (0:0) форвард икки бор гол уриш имкониятини қўлдан бой берди, Саудия Арабистони билан баҳснинг сўнгги дақиқаларида Торрес томонидан киритилган гол эса офсайд сабабли бекор қилинди.
2025/2026-йилги мавсум якунларига кўра, Ферран Торрес клуб миқёсида 49 та ўйинда майдонга тушиб, 21 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.