Ферран Торрес ЖЧ-2026 вақтида энг кўп нимани соғинганини айтди
Испания терма жамоаси ва ПСЖ ҳужумчиси Ферран Торрес 2026-йилги Жаҳон чемпионати вақтида уйидаги итларини жуда соғинганини тан олди. Футболчининг айтишича, узоқ вақт уй ҳайвонларидан узоқда бўлиш унга руҳий жиҳатдан осон кечмаган.
Торреснинг сўзларига кўра, дўстларидан бири унинг кайфиятини кўтариш учун итларининг видеоларини мунтазам юбориб турган. Шунга қарамай, айрим кунларда футболчини соғинч ва тушкунлик ҳисси қамраб олган. Шу билан бирга, у АҚШдаги ҳаёт ва муҳит ўзига ёққанини ҳам таъкидлаган.
Ферран Торреснинг уйида бир нечта ит бор. Уларнинг бирини футболчи ҳайвонлар бошпанасидан олиб, ўз қарамоғига олган. Ҳужумчи уй ҳайвонларига жуда меҳр қўйганини ва улар ҳаётида муҳим ўрин тутишини яширмаган.
Қизиқарли саволлардан бирига жавобан Торресдан АҚШдан эсдалик сифатида нимани олиб кетишни исташи сўралган. Футболчи бунга ҳазил аралаш “тимсоҳ” деб жавоб берган.