locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ферран Торрес: «Бу голни бутун Испания урди»

Торрес ғалаба голига муаллифлик қилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ферран Торрес: «Бу голни бутун Испания урди»
ФОТО: Getty images

Испания терма жамоаси ҳужумчиси Ферран Торрес Жаҳон чемпионати финалида Аргентина устидан қозонилган ғалабадан (1:0) кейин ўз ҳис-туйғулари билан ўртоқлашди.

«Менимча, бу голни фақат майдондаги футболчилар эмас, балки 47 миллион испаниялик урди. Бугун тақдир биз учун ғалабани ёзган экан. Мухлисларимиздан узоқда бўлсак-да, уларни доимо ёнимизда ҳис қилдик.

Финал ўйинлари доимо қийин кечади. Қарши томонда Месси каби футболчи бўлса, бу албатта хавотир уйғотади. Аммо биз ўз кучимизга ишондик ва ўз футболимизни намойиш этишга ҳаракат қилдик. Ўйлайманки, бунинг уддасидан яна чиқдик.

Гол урганимдан кейин катта енгиллик ҳис қилдим. Турнир давомида мени кўп танқид қилишди. Аммо мен айтганимдек, тақдирда нима ёзилган бўлса, ўша амалга ошади. Худога шукр, у менга доимо давом этиш учун куч беради ва охир-оқибат инсон муносиб бўлган мукофотни насиб этади», — деди Торрес.

Эслатиб ўтамиз, ушбу ғалаба орқали Испания терма жамоаси ўз тарихида иккинчи марта Жаҳон чемпионати бош совринини қўлга киритди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг