locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ферран Торрес Алварес трансферига қўшилиши мумкинлигидан ҳафсаласи пир бўлди

Каталонияликлар 26 ёшли ҳужумчига янги шартнома таклиф қилишга тайёр.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Барселона» ҳужумчиси Ферран Торрес Мадриднинг «Атлетико» клуби форварди Хулиан Алвареснинг трансфери бўйича келишувга қўшилиши мумкин бўлган потенциал номзод сифатида унинг исми муҳокама қилинганидан норози бўлмоқда. Бу ҳақда TEAMtalk нашри хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, «кўк-анорранглилар» 26 ёшли ҳужумчига янги шартнома таклиф қилишга тайёр, бироқ футболчи клубдаги ўрни ва роли бўйича кафолатлар талаб қилиши мумкин.

Торреснинг хизматларига «Манчестер Сити»да у билан бирга ишлаган «Арсенал» бош мураббийи Микел Артета қизиқиш билдирмоқда. «Канонирлар» испаниялик футболчини Мадриднинг «Атлетико» клуби ҳужумчиси Хулиан Алваресга муқобил вариант сифатида кўриб чиқмоқда.

«Арсенал»дан ташқари, Торресга «Астон Вилла» ва «Челси» клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Ортда қолган мавсумда у барча турнирларда жами 49 та учрашувда майдонга тушиб, 21 та гол ва 3 та самарали узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали бераётган маълумотларга кўра, ўйинчининг бозор қиймати 50 миллион еврони ташкил қилади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг