locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ферран «ПСЖ»га ўтиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди

Футболчи келажаги борасида бир қарорга келмаган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ферран «ПСЖ»га ўтиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди
ФОТО: Getty images

«Барселона» ҳужумчиси Ферран Торрес ўзининг «ПСЖ»га эҳтимолий трансфери ҳақида тарқалган хабарларга изоҳ берди. Испаниялик футболчининг сўзларини инсайдер Фабрицио Романо CNN'га берган интервьюсига таяниб келтирди.

«Футболда ҳамма нарса бир дақиқада ўзгариб кетиши мумкин. Нима содир бўлишини ҳеч қачон олдиндан билмайсиз. Мен ҳар қандай вазиятга тайёр бўлишим керак», — деди Торрес.

Аввалроқ ОАВ 25 ёшли испаниялик форвардга «ПСЖ» қизиқиш билдираётганини хабар қилганди. Бироқ футболчининг ўзи ҳозирча клубини алмаштириш эҳтимолини на тасдиқлади, на инкор этди.

Ферран Торрес ўтган мавсумда барча мусобақаларда 49 та учрашувда майдонга тушиб, 21 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг