locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Фернандино: «Манчестер Сити» айбдор деб топиладиган кун келишини билардим

Бразилиялик футболчи Премьер-лига томонидан олиб борилган тергов якунида клуб молиявий қоидабузарликларда айбдор деб топилгани уни ажаблантирмаганини айтди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

«Манчестер Сити»нинг собиқ ярим ҳимоячиси Фернандино клуб атрофидаги молиявий можаро юзасидан фикр билдирди. Бразилиялик футболчи Премьер-лига томонидан олиб борилган тергов якунида клуб молиявий қоидабузарликларда айбдор деб топилгани уни ажаблантирмаганини айтди. Бу ҳақда FullTime Report нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, Фернандино клуб ичида айрим ноқонуний ҳолатлар юз бераётганидан баъзи футболчилар хабардор бўлганини таъкидлаган. Унинг айтишича, раҳбарият бу жараёнларнинг қонуний эканини ва Премьер-лига вазиятдан хабардорлигини тушунтирган. Собиқ футболчи шу сабабли ўша пайтда улар ўз вазифаларини бажаришда давом этганини билдирган.

29-сентябр куни мустақил комиссия «Манчестер Сити»ни 2009/10—2017/18 мавсумлари оралиғидаги жиддий молиявий қоидабузарликлар бўйича айбдор деб топди. Комиссия клуб даромадларини сунъий равишда ошириш ва харажатларни камайтириб кўрсатишга хизмат қилган сохта тижорий келишувлар мавжуд бўлганини аниқлади. «Манчестер Сити» эса қарор устидан апелляция берди, якуний санкциялар ҳозирча эълон қилинмаган.

Маълумот учун, Фернандино «Манчестер Сити» сафида 2013-йилдан 2022-йилгача тўп тепган. У клуб либосида 383 та учрашув ўтказган, икки йил сардорлик қилган ва «шаҳарликлар» билан 13 та йирик соврин қўлга киритган.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг