Фернандеш Премьер-лиганинг 2025/26 йилги мавсумдаги энг яхши футболчиси деб топилди
Португалиялик ярим ҳимоячи 34 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол ва 20 та голли узатмани амалга оширди.
ФОТО: Getty images
«Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси ва жамоа сардори Бруну Фернандеш Англия Премьер-лигаси 2025/2026 мавсумининг энг яхши футболчиси деб топилди. Бу ҳақда мусобақа матбуот хизмати хабар берди.
«Тарих китобларига муносиб мавсум», — дейилади Premier League баёнотида.
Жорий мавсумда португалиялик ярим ҳимоячи 34 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол ва 20 та голли узатмани амалга оширди. Шу орқали у Англия чемпионатида бир мавсумдаги энг кўп ассистлар рекордини такрорлади.
Мавсум якунигача яна бир тур қолган бўлиб, унда «Манчестер Юнайтед» 24 май куни «Брайтон»га қарши майдонга тушади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист