locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Фернандеш «МЮ»даги ҳет-триклар сони бўйича Роналдуга етиб олди

Унинг учинчи голи «Юнайтед» сафидаги учинчи ҳет-триги бўлди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фернандеш «МЮ»даги ҳет-триклар сони бўйича Роналдуга етиб олди
ФОТО: Getty images

Бруну Фернандеш «Манчестер Юнайтед» сафидаги ҳет-триклар сони бўйича клуб афсонаси Криштиану Роналдуга етиб олди.

Португалиялик яримҳим 30 август куни Англия Премьер-лигасининг 2-турида «Ипсвич Таун»га қарши учрашувда учта гол урди. «Манчестер Юнайтед» ўз майдонида рақибини 5:2 ҳисобида мағлуб этди.

Фернандеш 40-, 56- ва 68-дақиқаларда ўз номини таблога ёздирди. Унинг учинчи голи «Юнайтед» сафидаги учинчи ҳет-триги бўлди.

Шу тариқа Бруну Фернандеш «Манчестер Юнайтед» тарихида ҳет-триклар сони бўйича Криштиану Роналду билан тенглашди — ҳар икки футболчи ҳисобида ҳам 3 тадан ҳет-трик бор.

Фернандеш аввал 2021/22 йилги мавсумнинг биринчи турида «Лидс»га қарши (5:1) ва 2024/25 йилги Европа Лигаси 1/8 финалида «Реал Сосьедад»га қарши (4:1) учрашувларда учтадан гол урган эди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг