locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Фернандеш истеъфога чиқарилган Аморимга мурожаат қилди

Аввалроқ португалиялик мутахассис «МЮ» билан хайрлашганди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Манчестер Юнайтед» сардори ва яримҳимоячиси Бруну Фернандеш клубдан бўшатилган португалиялик мутахассис Рубен Аморимга мурожаат йўллади. Футболчи 5 январь куни истеъфога чиқарилган мураббийга бағишлаб ижтимоий тармоқдаги саҳифасида пост жойлади.

«Раҳмат, устоз! Сизга ва мураббийлар штабангизга келгуси фаолиятингизда омад тилайман!» — деб ёзди Фернандеш Аморим билан хайрлашар экан.

Эслатиб ўтамиз, Рубен Аморим «Манчестер Юнайтед»да 2024 йил 11 ноябрдан 2026 йил 5 январгача фаолият олиб борган.

Бруну Фернандеш эса 2020 йил январ ойидан буён «қизил иблислар» сафида тўп суриб келмоқда. Шу вақт давомида у жамоа таркибида 308 та ўйинда майдонга тушиб, 103 та гол урди ва 93 та голли узатмани амалга оширди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг