Фернандеш қишда «МЮ»ни тарк этиши мумкин
Унга Саудия клублари жиддий қизиқиш билдирмоқда.
ФОТО: Getty images
“Манчестер Юнайтед” ярим ҳимоячиси Бруну Фернандеш қишда жамоасини тарк этиши мумкин. Бу ҳақда Manchester Evening News хабар берди.
Манбага кўра, трансфер ойнаси очилгандан кейин Саудия клублари Брунуга катта маош таклиф қилади.
Ёзги трансфер вақтида "Ал Ҳилол"нинг 100 миллион фунтлик таклифига эга бўлган ва "Манчестер Юнайтед" уни рад этганди.
Аммо, клуб янги мавсумни муваффақиятсиз бошлаганидан сўнг, юлдуз ярим ҳимоячисини сотишдан фойда кўришни режалаштириши мумкин.
Жорий мавсумда Фернандеш "Манчестер Юнайтед" сафида 7 та ўйин ўтказиб, уларда 2 та гол урди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист