locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Фернандеш Анри ва де Брюйне рекордига яқинлашди

Бруну ҳисобида Премьер-лиганинг жорий мавсумида 19 та голли узатма мавжуд.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фернандеш Анри ва де Брюйне рекордига яқинлашди
ФОТО: Getty images

Душанба оқшомида “Манчестер Юнайтед” Англия чемпионати доирасида ўз майдонида “Брентфорд”га қарши ўйин ўтказмоқда.

Биринчи тайм сўнгида “қизил иблислар” ярим ҳимоячиси Бруну Фернандеш голли узатмани амалга оширди. Натижада, Фернандешнинг ҳисобида Премьер-лиганинг жорий мавсумида 19 та голли узатма мавжуд.

Португалиялик футболчи Тьерри Анри ва Кевин де Брюйне қўшма рекордига яқинлашди. Мос равишда 2002/2003 ва 2019/2020 йилги мавсумларда франциялик ва бельгиялик футболчилар 20 тадан голли узатма амалга оширган эди.

Премьер-лига тарихи қайта ёзилиши ва мавсум доирасидаги голли паслар сони бўйича янги рекордчига айланиши учун Фернандеш мавсум якуннигача яна иккита ассист қайд этиши керак.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг