Фернандеш \"Ал-Ҳилол\"нинг таклифини рад этди
Фото: Getty Images
“Манчестер Юнайтед” ярим ҳимоячиси Бруну Фернандеш “Ал Ҳилол”дан келган таклифга рад жавобини берди. Бу ҳақда ESPN хабар берди.
Қайд этилишича, саудияликлар Фернандешга 3 йиллик шартнома таклиф қилган. Футболчи йилига 65 миллион евро атрфофида маош олиши мумкин эди. Шунга қарамай, 30 ёшли португалиялик футболчи “қизил иблислар” сафида қолишни афзал кўрган.
Маълумот ўрнида, Бруну манчестерликлар сафида жами 285 расмий ўйинда майдонга тушиб, 98 та гол урган ва 85 та ассист муаллифи бўлган.