Фернандес «Реал»га ўтишни истамади
Унинг клуб билан амалдаги битими 2032 йилга қадар мўлжалланган.
ФОТО: Getty images
“Челси” ярим ҳимоячиси Энцо Фернандес “Реал”га ўтиўни истамаяпти. Бу ҳақда Transfer News Live хабар берди.
Манбага кўра, аргентиналик 24 ёшли футболчи “Челси”да қолишни истамоқда. Унинг клуб билан амалдаги битими 2032 йилга қадар мўлжалланган.
Гарчи “Реал” унга таклиф юбораётганига қарамай, футболчи жамоасини алмаштиришни ўйламаяпти.
Энцо жорий мавсум “аристократлар” сафида 16 та учрашувда майдонга тушиб, 4 та гол ва 1 голли узатма муаллифига айланган. Transfermarkt портали маълумотига кўра, футболчининг бозор қиймати 80 миллион еврога тенг.
Розикжон Султонмуродов
Журналист