locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Фермин Лопес Родри ҳақида: “У — буюк футболчи”

“Барселона” ярим ҳимоячиси “Манчестер Сити” футболчисининг Каталония клубига эҳтимолий трансфери ҳақида фикр билдирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

“Барселона” ярим ҳимоячиси Фермин Лопес “Манчестер Сити” футболчиси Родри Эрнандеснинг Каталония клубига эҳтимолий трансфери ҳақида ўз фикрларини билдирди. Испаниялик футболчи терма жамоадаги шеригини юқори баҳолаб, унинг “Барселона”га катта фойда келтиришига ишонч билдирди.

“У буюк футболчи. “Олтин тўп” соҳиби ва жаҳон чемпиони. Мен у билан Испания терма жамоасида бирга ўйнайман. Мен учун Родри дунёдаги энг яхши таянч ярим ҳимоячи. У “Барселона”га жуда кўп нарса бера олади”, — деди Фермин Лопес.

Родри 2019-йилдан буён “Манчестер Сити” сафида тўп тепиб келмоқда. 30 ёшли ярим ҳимоячи ўтган мавсумда барча мусобақалар доирасида 33 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урди.

Маълумот учун, аввалроқ Родри “Барселона”га ўтишга яқин экани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Испаниялик футболчи “Манчестер Сити”нинг “Арсенал”га қарши 0:3 ҳисобида якунланган Англия Суперкубоги учрашувида ҳам майдонга тушмаган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг