locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Фермин Лопес Флик ундан нималарни талаб қилишини айтди

Лопеснинг сўзларига кўра, Флик ундан бўш ҳудудларга кириб бориш, жарима майдонига фаол қўшилиш, дарвозага зарба бериш ва голли узатмалар амалга оширишни талаб қилади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

“Барселона” ярим ҳимоячиси Фермин Лопес жамоа бош мураббийи Ҳанс-Дитер Флик ундан майдонда қандай вазифаларни бажаришини талаб қилиши ҳақида гапирди. Испаниялик футболчининг таъкидлашича, мураббий унинг ҳужумдаги имкониятларидан максимал даражада фойдаланишни истайди.

Лопеснинг сўзларига кўра, Флик ундан бўш ҳудудларга кириб бориш, жарима майдонига фаол қўшилиш, дарвозага зарба бериш ва голли паслар амалга оширишни талаб қилади. Шу билан бирга, ярим ҳимоячи тўп йўқотишларини имкони борича камайтириши кераклигини ҳам қайд этди.

Фермин мураббий унинг имкониятларини яхши билишини таъкидлаб, янги мавсумда ҳам жамоага гол ва ассистлар орқали фойда келтиришга ҳаракат қилишини билдирди. Ўтган мавсумда “Барселона” тарбияланувчиси барча мусобақаларда 48 та учрашувда майдонга тушиб, 13 та гол урди ва 17 та голли пас амалга оширди.

Маълумот учун, “Барселона” 2026/27-йилги мавсумдаги илк расмий учрашувини 23-август куни Ла Лига доирасида “Эльче”га қарши ўтказади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг