locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Фермин Лопес «Атлетико» дарвозабони билан тўқнашув натижасида бурнини синдириб олди (фото)

Ҳозирча «Барселона» 2:1 ҳисобида олдинда бормоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Барселона» яримҳимоячиси Фермин Лопес «Атлетико» дарвозабони Хуан Муссонинг бутсаси тишларига юзи билан тўқнашиб кетиши натижасида бурнини синдириб олди. Мазкур воқеа УЕФА Чемпионлар Лигасининг чорак финал жавоб учрашувида юз берди.

Ўйин Мадридда, «Сивитас Метрополитано» стадионида бўлиб ўтмоқда. Учрашувни бош ҳакам Клеман Тюрпен бошқариб бормоқда. Айни дақиқаларда ҳисоб 2:1, каталонияликлар фойдасига.

Эслатиб ўтамиз, жамоалар ўртасидаги дастлабки учрашувда «Атлетико» 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

Мусобақанинг 1/8 финал босқичида «кўк-анорранглилар» икки ўйин натижасига кўра «Ньюкасл»ни 8:3 ҳисобида таслим этишган. «Матрасчилар» эса худди шу босқичда «Тоттенхем»дан устун келишган (умумий ҳисоб — 7:5).

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг