locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Фермин Лопес ҳам ЖЧ-2026 турнирини ўтказиб юборади

Испаниялик футболчи жароҳати сабаб мундиалда иштирок эта олмайди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Барселона» яримҳимоячиси Фермин Лопес жароҳати сабабли АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлик қиладиган жаҳон чемпионатида қатнашмайдиган бўлди. Бу ҳақда «кўк-анорранглилар» матбуот хизмати хабар берди.

Лопес Ла Лиганинг 37-туридан ўрин олган «Бетис»га (3:1) қарши ўйинда ўнг оёғининг бешинчи кафтолди суягини синдириб олган. Тез орада футболчи жарроҳлик амалиётини ўтади.

Аввалроқ Испания терма жамоаси сафида Даниел Карвахал ва Альваро Мората ҳам жароҳат сабаб ЖЧ-2026 турниридан қолиб кетиши хабар қилинганди. Терма жамоанинг якуний таркиби 25 май куни эълон қилинади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг