locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ферлан Менди фаолиятини якунлаш ҳақида ўйламаяпти — Романо

Ҳимоячи муваффақиятли операция қилинди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Мадриднинг «Реал» клуби ҳимоячиси Ферлан Менди айни дамда фаолиятини якунлаш ҳақида ўйламаяпти. Бу ҳақда журналист ва инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.

Футболчи жароҳатидан сўнг муваффақиятли операция қилинди. Аввалроқ ўйинчида «пайнинг суякдан узилиши билан боғлиқ узилиш» аниқлангани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Менди 2019 йилдан буён «Реал» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Жорий мавсумда у барча турнирларда 9 та ўйинда иштирок этди, бироқ самарали ҳаракатлари билан ажралиб турмади. Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Transfermarkt портали маълумотларига кўра, ҳимоячининг бозор қиймати 6 миллион еврони ташкил этади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг