Ферги тайм-ми ёки Аморим? \"Қизил иблислар\" \"Лион\"ни адабини бериб қўйди
Европа чемпионлар лигасининг қизиқарли ўйинларидан кейин, навбат европа лигасининг ҳал қилувчи баҳсларига ҳам етиб келди.

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” жамоаси “Олд Траффорд”да Франциянинг “Лион” клубини қабул қилди. Дастлабки учрашувда томонлар 2:2 ҳисобидаги дуррангга имзо чекишган ва ҳаммаси “Манчестер”да ҳал бўлиши керак эди, шундай ҳам бўлди.

“Юнайтед” 10 дақиқадаёқ ҳисобни очди, гол муаллифи Гарначо. Биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқада Далот Магуайернинг узатмасидан кейин рақиб дарвозасига иккинчи голни ҳам киритиди. “Лион” 6 дақиқа ичида иккита тўп киритиб ҳисобни тенглаштирди. 71 дақиқада Толиссо гол урган бўлса, 77 дақиқада Таглиафико учрашувдаги мувозанатни тиклади. Асосий вақтда бошқа гол урилмади ва навбат қўшимча таймларга берилди. Французлар ҳужумкорликни оширди ва 104 дақиқада Черки “қизил иблислар”ни жазолади.

Камбекни амалга оширган ва ундан руҳланган меҳмонлар 109 дақиқада Лаказетнинг голи эвазига орадаги фарқни иккитага етказиб қўйишди. Ушбу голдан кейин мезбонларнинг мағлубиятини кўпчилик тахмин қилган бўлиши мумкин, лекин “Манчестер Юнайтед”нинг “олтин” даври ва “Ферги тайм” эсига тушиб кетди чоғи, сўнги дақиқаларда барчани ҳайратга сола олди. Баҳснинг сўнги дақиқасида, яъни 120 дақиқасида Казимиро катта саҳнага чиқиб, иккита ассистни амалга оширди. Майно ва Магуайерлар французлар дарвозасига кетма-кет тўп киритишди.

Кечаги оқшомда “Манчестер Юнайтед”нинг “Бавария” билан бўлиб ўтган ўша машҳур финали ёдига тушиб кетган кўринади “Лион”ни адабини бериб қўйишди, 5:4.
