\"Фенербахче\" Санчога таклиф тайёрламоқда
Фото: Getty Images
"Фенербаҳче" Жейдон Санчо бўйича расмий таклифини юборди. Бу ҳақда журналист Орацио Аккомандо хабар берди.
Қайд этилишича, Туркия клуби "Манчестер Юнайтед" қанот футболчиси учун 18 миллион евро тўлашга тайёр. Санчога мавсумига 12 миллион евро маош билан "3+1" тизими асосида шартнома таклиф этилган.
Футболчига А Сериянинг икки вакиллари - "Ювентус" ва "Наполи"дан ҳам таклифлар келган, бироқ итальян клублари инглиз футболчисига анча паст маош таклиф қилмоқда.
Ўтган мавсумда Жейдон ижара асосида "Челси" сафида ҳаракат қилганди..
Розикжон Султонмуродов
Журналист