locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

\"Фенербахче\" Рафаэл Леауни трансфер қилмоқчи

"Милан" португалиялик футболчини 50–60 миллион евро эвазига қўйиб юборишга тайёр.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

Туркиянинг "Фенербахче" клуби "Милан" ҳужумчиси Рафаэл Леауни ўз сафига қўшиб олиш устида иш олиб бормоқда. Хабарларга кўра, Истанбул клуби яқин кунларда футболчининг вакиллари билан музокараларни фаоллаштиради.

Маълумотларга кўра, "Милан" португалиялик футболчини 50–60 миллион евро эвазига қўйиб юборишга тайёр. Ҳозирча Италия клубига расмий таклиф юборилмаган, бироқ "Фенербахче" Леауга юқори маош таклиф қилиш орқали трансферни амалга оширишга умид қилмоқда.

Рафаэл Леаунинг ўзи эса ҳали якуний қарор қабул қилмаган. Футболчи аввал Англия ёки Испаниядан таклиф кутётгани айтилмоқда. Шунга қарамай, айни пайтда унга энг жиддий қизиқиш билдираётган клублар "Фенербахче" ва "Галатасарой" бўлиб турибди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг