«Фенербахче» Моуриньо учун 15 миллион евро товон пули тўлайди
Фото: Getty Images
"Фенербахче" истеъфога чиқарилган Жозе Моуриньога 15 миллион евро тўлайди. Бу ҳақда Fanatik хабар берди.
Туркия клуби Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичига чиқа олмагани фонида португалиялик мутахассисни истеъфога чиқарди. Саралаш босқичида "Фенербаҳче" "Бенфика"га ютқазди (икки ўйин натижасига кўра 0:1).
Record ҳисоб-китобларига кўра, мураббийнинг товон пули 108 миллион еврони ташкил қилган.
Мутахассисга "Челси" (икки марта), "Реал", "Манчестер Юнайтед", "Тоттенхэм" ва "Рома" каби клублар компенсация тўлаган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист