“Фенербахче” Мартинес учун таклиф тайёрламоқда
Фото: Getty Images
Туркиянинг “Фенербахче” клуби раҳбарияти яқин келажакда шартнома имзолаш нияти бўлган дарвозабонни аниқлади.
Takvim хабарига кўра, Эмилиано Мартинес “канарейкалар”нинг асосий трансфер мақсадига айланган. Клуб ўзининг асосий дарвозабони Доминик Ливаковични сотишга тайёр. Улар Ливакович бўйича таклифларни кўриб чиқади.
Аргентиналик дарвозабон жума куни “Тоттенхэм”га (2:0) қарши Бирмингемдаги ўйиндан кейин “Астон Вилла” мухлислари билан хайрлашганди.