locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Фенербахче» Лукаку трансфери бўйича «Наполи» билан келишувга эришди

Лукаку ҳам Истанбул клубига ўтишга розилик билдирган ва футболчи томони билан шахсий шартлар бўйича асосий масалалар ҳал қилинган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

«Фенербахче» «Наполи» ҳужумчиси Ромелу Лукакуни ўз сафига қўшиб олишга яқин турибди. Фабрицио Романо маълумотига кўра, турк клуби бельгиялик футболчи учун юборган иккинчи расмий таклифидан сўнг музокараларда катта силжишга эришган.

Манбага кўра, «Наполи» 6 миллион евродан ортиқ қийматдаги таклифни қабул қилишга тайёр. «Фенербахче»нинг дастлабки таклифи рад этилганди, бироқ иккинчи таклифдан сўнг томонлар келишувга жуда яқинлашган.

Лукаку ҳам Истанбул клубига ўтишга розилик билдирган ва футболчи томони билан шахсий шартлар бўйича асосий масалалар ҳал қилинган. Ҳозирда клублар трансферни якунлаш учун ҳужжатлар ва сўнгги тафсилотлар устида ишламоқда.

33 ёшли ҳужумчи 2026 йилги жаҳон чемпионатида Бельгия терма жамоаси сафида учта гол уриб, битта голли узатмага муаллифлик қилган. Агар трансфер якунланса, Лукаку фаолиятини Туркия Суперлигада давом эттиради.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг