locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Фенербахче» Леау ва Демирович бўйича тарқалган хабарларни рад этди

Клуб ушбу футболчиларга эътибор қаратмаяпти.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Фенербахче» Леау ва Демирович бўйича тарқалган хабарларни рад этди
ФОТО: Getty images

«Фенербахче» клуби расмий сайти орқали «Милан» ҳужумчиси Рафаэл Леау ҳамда «Штутгарт» форварди Эрмедин Демировичга қизиқиш билдирилгани ҳақидаги хабарларни расман инкор қилди.

«Бугун ОАВда «Штутгарт» ҳужумчиси Эрмедин Демировичга қизиқиш билдираётганимиз ҳақида тарқалган хабарлар мутлақо ҳақиқатга тўғри келмайди. Клубимиз ушбу футболчини трансфер қилиш бўйича ҳеч қандай ҳаракат амалга оширмаган.

Шунингдек, Рафаэл Леау учун трансфер тўлови ва маошини қўшганда тахминан 100 миллион евро таклиф қилганимиз ҳақидаги маълумотлар ҳам асоссиз. На футболчига, на унинг клубига бундай таклиф берилган.

Ҳозирги эътиборимиз тўлиқ Чемпионлар лигаси иккинчи саралаш босқичи жавоб учрашувида «Гурник»га қарши баҳс ва кейинги босқичга чиқиш вазифасига қаратилган.

Шу муносабат билан мухлисларимиздан амалга ошмаган трансферларни ҳақиқат сифатида кўрсатаётган ёки режаларимизга кирмайдиган футболчилар ҳақидаги турли тахминларга асосланган хабарларга эътибор бермасликларини сўраймиз. Бу маълумотни жамоатчиликка ҳурмат билан тақдим этамиз», — дейилади «Фенербахче» баёнотида.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг