«Фенербахче» Канте трансфери барбод бўлишида «Ал Иттиҳод»ни айблади
Туркиянинг «Фенербахче» клуби Н'Голо Канте ва Юссеф Эн-Несири иштирокидаги трансфер масаласи бўйича баёнот эълон қилди.
Аввалроқ, «Ал Иттиҳод» билан келишилган алмашинув битими ҳужжатлардаги муаммо сабаб бекор қилинган, ФИФА эса ҳар икки томоннинг апелляциясини рад этган эди.
Клуб баёнотида шундай дейилади:
«N'Golo Kante, Yussef En-Nesiri ва «Ал Иттиҳод» клуби билан боғлиқ трансфер жараёни клубимиз томонидан барча қоидаларга мувофиқ, ўта синчковлик билан ва режа асосида олиб борилди.
Мураббийлар штабининг сўровига биноан футболчилар билан келишувга эришилди; тиббий кўриклар ўтказилди ва зарур рухсатномалар олинди. Клубимиз ўз зиммасидаги барча мажбуриятларни белгиланган муддатларда бажарди. Трансферни рўйхатдан ўтказиш учун талаб этиладиган ҳужжатлар белгиланган вақт ичида тизимга тўлиқ ва тўғри юкланди.
Бироқ, иккинчи томон маълумотларни тизимга нотўғри киритгани сабабли, жараён бизга боғлиқ бўлмаган ҳолда трансфер ойнаси доирасида якунланмади. Шундан сўнг биз ФИФА билан музокаралар олиб бордик ва вазиятни ўнглаш учун барча чоралар кўрилиб, муддатни узайтиришни сўрадик.
Шунга қарамай, нариги клуб («Ал Иттиҳод») ҳеч қандай тушунтириш бермаган ҳолда жараённи ўз вақтида якунламади. Натижада, ушбу трансфер афсуски амалга ошмай қолди.
Биз ушбу воқеа мухлисларимиз орасида келтириб чиқарган тушкунликни тушунамиз ва ҳис қиламиз. Клубимиз ўз олдига қўйган мақсадлари йўлида жамоани шакллантириш жараёнини қатъият ва интизом билан давом эттиради».