locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Фенербахче» Канте билан музокараларни давом эттирмоқда

Жорий мавсумида 34 ёшли Канте 14 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Фенербахче» Канте билан музокараларни давом эттирмоқда
ФОТО: Getty images

"Фенербахче" клуби ярим ҳимоячи Нголо Канте билан музокараларга киришди. Бу ҳақда журналист Флориан Плеттенберг хабар берди.

Шундай қилиб, франциялик футболчи Туркия клубига ўтиш учун маошини камайтиришга рози бўлди.

"Ал-Иттиҳод" ярим ҳимоячиси аллақачон трансферга розилик берган. Французни сўнгги трансферлар, жамоанинг муваффақиятлари ва клуб истиқболи ҳайратда қолдирди.

Ҳозирча якуний келишув йўқ. Аммо Туркия клуби музокараларни якунлаш учун "Ал-Иттиҳод" билан келишувга эришиши керак.

Саудия Арабистони чемпионатининг жорий мавсумида 34 ёшли Канте 14 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг