locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Фенербахче» Эдерсон трансферини эълон қилди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Фенербахче» Эдерсон трансферини эълон қилди
Фото: Fanatik

Бразилиялик дарвозабон Эдерсон Мораэс "Манчестер Сити"ни тарк этиб, Туркиянинг "Фенербахче" клубига ўтди. Бу ҳақда жамоа расмий сайти хабар бермоқда.

Дарвозабон аллақачон трансферни якунлаш учун Истанбулга етиб келган.

Fanatik хабарига кўра, бразилиялик футболчи жамоа билан яна бир мавсумга узайтириш шарти билан уч йиллик шартнома имзолайди. Дарвозабоннинг маоши йилига 11 миллион еврони ташкил этади.

32 ёшли дарвозабон инглиз клуби тарихидаги энг муваффақиятли ўйинчилардан бири бўлиб, Пеп Гвардиола қўл остида 18 та йирик совринни қўлга киритган.

2017/18 йилги мавсум олдидан Манчестерга келганидан сўнг, у барча мусобақаларда 372 та ўйинда 311 та гол ўтказиб юборди. Унинг ҳисобида 168 та қуруқ ўйин бор. Шунингдек, у Бразилия терма жамоаси сафида 29 та ўйин ўтказган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг