locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Фенербахче» Доменико Тедескони истеъфога чиқарди

Томонлар ҳамкорликни тўхтатишга қарор қилишди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Доменико Тедеско «Фенербахче» бош мураббийи лавозимини тарк этди. Бу ҳақда турк клубининг расмий сайтида маълум қилинди.

«Директорлар кенгаши йиғилишида қабул қилинган қарорларга мувофиқ, биз бош мураббий Доменико Тедеско ва унинг мураббийлар штаби билан хайрлашдик. Шунингдек, спорт директори Девин Озек ва футбол бўйича координатор Берке Челеби билан ҳам ҳамкорликни тўхтатишга қарор қилинди.

Уларга клубимиз ривожига қўшган ҳиссалари учун миннатдорчилик билдирамиз ва келгуси фаолиятларида муваффақиятлар тилаймиз. Мавсумнинг қолган ўйинларида жамоани бош мураббий ёрдамчиси Зеки Мурат Гёле бошқариб боради», — дейилади Истанбул клуби баёнотида.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг