«Фенербахче» Чалханўғли, Суарес, Демирал ва Гринвуд билан шартнома имзоламоқчи
Туркиянинг «Фенербахче» клуби бир қатор тажрибали ўйинчилар билан шартнома имзоламоқчи.
Инсайдер Фабрицио Романонинг X ижтимоий тармоғида хабар беришича, Италиянинг «Интер» клуби ярим ҳимоячиси Хоқон Чалханўғли истанбулликлар қизиқишлари доирасига тушиб қолган.
Манбага кўра, таянч ярим ҳимоячисининг трансферини «Фенербахче» президентлигига номзод Хоқон Сафи талаб қилмоқда.
Хабар қилинишича, клубнинг потенциал янги аъзолари қаторида футболчилар Луис Суарес, Мерих Демирал ва Мейсон Гринвуд ҳам тилга олинган. Битимлар сайлов натижаларига боғлиқ.
«Фенербахче» президентлиги учун сайловлар 6 ва 7 июнь кунлари бўлиб ўтади. Бу лавозимга икки номзод даъвогарлик қилмоқда: Азиз Йилдирим ва Хоқон Сафи.
Аввалроқ, «Барселона»ни тарк этаётган ҳужумчи Роберт Левандовски ҳам жамоа сафини тўлдириши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.