locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Фенербахче» Бенземани диққат билан кузатиб бормоқда

Унинг “Ал-Иттиҳод” билан шартномаси келаси йилнинг ёзида якунланади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Фенербахче» Бенземани диққат билан кузатиб бормоқда
ОТО: Getty images

Саудия Арабистонининг “Ал-Иттиҳод” клубида тўп сураётган Карим Бензема фаолиятини Туркия чемпионатида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Fotomac нашри хабар берди.

Манбага кўра, “Фенербаҳче” клуби 37 ёшли франциялик ҳужумчини ўз сафига қўшиб олишни истамоқда.

Клуб Карим Бензема номзодини диққат билан кузатмоқда. Ҳужумчининг “Ал-Иттиҳод” билан шартномаси мавсум охирида якунланади, шунинг учун турк клуби унинг агентлари билан боғланиб, вазиятни аниқлаштиришни режалаштирмоқда.

Бензема жорий мавсум барча мусобақалар доирасида атиги 4 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 3 та гол ёздириб қўйган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг