locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

\"Фенербахче\" Асенсио билан музокара ўтказмоқда

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
"Фенербахче" Асенсио билан музокара ўтказмоқда
Фото: Getty Images

“Фенербахче” клуби “ПСЖ” ҳужумкор ярим ҳимоячиси Марко Асенсиони ўз сафига қўшиб олишни истамоқда. Бу ҳақда L’Equipe нашри хабар берди.

Манбаларга кўра, Истанбул жамоаси футболчи учун 15 миллион евролик таклиф юборган. Ушбу сумма — Асенсионинг 2026 йилга қадар амал қиладиган шартномасининг сўнгги йили учун белгиланган трансфер нархи ҳисобланади.

Аввалроқ “Фенербахче” вакиллари футболчи билан учрашиб, шартнома шартларини муҳокама қилган. Клуб бош мураббийи Жозе Моуриньо музокараларда бевосита иштирок этмоқда. У ҳужумнинг чап қанотини кучайтиришни истамоқда ва Асенсиони идеал номзод деб билмоқда.

Марко Асенсио ўтган мавсумнинг биринчи ярмида “ПСЖ” сафида, иккинчи ярмида эса “Астон Вилла”да ижарада ўйнади. У жами 37 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 10 та гол ва 5 та голли узатма ёздириб қўйган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг