«Фенербахче» Англия терма жамоаси ҳужумчисига қизиқмоқда
Ҳозирча клублар эҳтимолий трансфер бўйича расмий музокараларни бошламаган.
Фото: Getty Images
Туркиянинг «Фенербахче» клуби «Астон Вилла» ва Англия терма жамоаси ҳужумчиси Олли Уоткинсни ўз сафида кўришни истамоқда. Бу ҳақда Sky Sports хабар берди.
Ҳозирча клублар эҳтимолий трансфер бўйича расмий музокараларни бошламаган. Футболчига Англия Премьер-лигасининг бошқа жамоалари ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Уоткинс ўтган мавсумда барча мусобақаларда 55 та учрашувда майдонга тушиб, 21 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали унинг бозор қийматини 25 миллион евро деб баҳоламоқда.
Англиялик ҳужумчи 2020 йилдан буён «Астон Вилла» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. У клуб билан Европа лигасида ғолиб чиққан, Англия терма жамоаси билан эса 2026 йилги Жаҳон чемпионатининг бронза медалини қўлга киритган.
Насрулло Каримов
Журналист