locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Фенербахче» Аке трансфери ҳақида расман эълон қилди

Нидерландия миллий жамоаси сафида жаҳон чемпионати-2026да иштирок этган футболчи таътили якунлангач, турк клубининг Австриядаги йиғиннига бориб қўшилади.
Футбол
Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
«Фенербахче» Аке трансфери ҳақида расман эълон қилди
photo: gettyimages

Туркиянинг «Фенербахче» клуби Англиянинг «Манчестер Сити» клуби нидерландиялик ҳимоячиси Натан Аке трансфери ҳақида расман эълон қилди.

Нидерландия миллий жамоаси сафида жаҳон чемпионати-2026да иштирок этган футболчи таътили якунлангач, турк клубининг Австриядаги йиғиннига бориб қўшилади.

31 ёшли Аке 2020 йилдан буён «Манчестер Сити» шарафини ҳимоя қилиб келаётган эди. Жамоа сафида у тўрт марта Англия чемпионлигини қўлга киритди.

Эслатиб ўтамиз, профессионал фаолиятининг дастлабки қисмида ёш Натан «Челси» сафида яна икки марта АПЛ ғолиблигини тантана қилган.

Маълумот учун, Нидерландия миллий жамоаси жаҳон чемпионати 1/16 финал босқичида Марокаш миллий жамоасига (1:1, пенальтилар сериясида 2:3) имкониятни бой бериб, мусобақани тарк этди.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг