locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Фенербаҳче» Талиска билан битимни узайтирди

Бразилиялик хавбек 2028 йилнинг ёзигача "Фенербахче" шарафини ҳимоя қилади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Фенербаҳче» Талиска билан битимни узайтирди
ФОТО: Getty images

"Фенербахче" ҳужумкор ярим ҳимоячи Андерсон Талиска билан янги меҳнат шартномасини имзолади. Бу ҳақда турк клуби сайтида маълумот пайдо бўлди.

Янги шартномага кўра, бразилиялик хавбек 2028 йилнинг ёзигача "Фенербахче" шарафини ҳимоя қилади.

Эслатиб ўтамиз, Талиска 2025 йил январь ойидан бери Туркияда ўйнамоқда. Жорий мавсумда ярим ҳимоячи барча мусобақаларда 33 та ўйинда майдонга тушиб, 19 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.

"Фенербаҳче" Туркия чемпионатининг 20-туридан кейин турнир жадвалида "Галатасарой"дан 6 очко ортда қолиб, 2-ўринда бормоқда.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг