locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Фелиш собиқ жамоасига қайтиши мумкин

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фелиш собиқ жамоасига қайтиши мумкин
Фото: Getty Images

“Бенфика” клуби ўз тарбияланувчиси Жоау Фелиш билан шартнома имзолашга умид қилмоқда. Бу ҳақда Record хабар бермоқда.

Таъкидланишича, португалияликлар ёзда собиқ футболчисини ортга қайтаришга уриниб кўради. Ҳозирда у “Милан” сафида ижара асосида ўйнамоқда. Ҳуқуқий томонлама “Челси” аъзоси ҳисобланади.

“Бенфика” клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати олдидан Фелишни ўз сафига қўшиб олишни мақсад қилган.

Эслатиб ўтамиз, Жоау Фелиш 2019 йилда “Бенфика”дан “Атлетико” сафига 130 миллион евро эвазига кўчиб ўтган. Жорий мавсумда 25 ёшли вингер 33 ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол урди (шундан биттаси “Милан” сафид) ва 3 ассистни ўз ҳисобига ёзиб қўйган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг