Фелиш “Фламенго”га ўтиши мумкин – манба
Фото: Getty Images
“Милан” ҳужумчиси Жоау Фелиш ёзда Бразилиянинг "Фламенго" клубига ўтиши мумкин. Бу ҳақда "Sky Sports" нашри маълум қилди.
Манбада айтилишича, Бразилия клуби ярим ҳимоячини КЎЖЧга тайёргарлик кўриш учун ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мусобақа 15 июндан 13 июлгача АҚШда ўтказилади.
Клуб Фелиш орқали таркибни кучайтирмоқчи. "Челси"га тегишли португалиялик футболчи клубнинг асосий мақсадларидан бири ҳисобланади.
Футболчининг “Милан” билан келишуви якунига етмоқда. Милан клуби келишувни узайтиришни режалаштирмаяпти.
Футболчи “Фламенго”га ўтадиган бўлса, 20 июнь куни "Фламенго"нинг КЎЖЧ доирасида ўтадиган иккинчи ўйинида "Челси"га қарши майдонга тушиши мумкин.
Розикжон Султонмуродов
Журналист