Фелипе Луис «Байер»ни бошқаришга асосий номзод
Бу ҳақда Флориан Плеттенберг ижтимоий тармоқда хабар берди.
ФОТО: Getty images
Бразилиялик мураббий Филипе Луис Леверкузеннинг «Байер» клубини бошқаришга яқин, деб хабар бермоқда журналист ва инсайдер Флориан Плеттенберг ижтимоий тармоқда.
Манбага кўра, Бундеслига клуби янги бош мураббий қидирмоқда ва 40 ёшли мутахассис ушбу лавозимга асосий номзод сифатида кўрилмоқда. Клубда бош мураббийлик лавозимига бир нечта муқобил вариантлар бор, бироқ Филипе Луис асосий мақсад бўлиб қолмоқда. Томонлар ўртасидаги музокаралар аллақачон бошланган ва келишувга эришилиши биланоқ, «Байер» амалдаги мураббий Каспер Юльманнинг кетишини эълон қилади.
Филипе Луиснинг мураббий сифатидаги сўнгги иш жойи Бразилиянинг «Фламенго» клуби бўлиб, у ерда 2024 йилдан 2026 йилгача ишлаган ва Либертадорес Кубогини қўлга киритган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист