Феликс Саудия Арабистонида ойнинг энг яхши футболчиси бўлди
Чемпионатдаги тўртта ўйинда португалиялик футболчи 5 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.
ФОТО: Getty images
Жоау Феликс Саудия Арабистонида ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди.
Жорий йилнинг ёзидан буён "Ан-Наср" шарафини ҳимоя қилаётган ярим ҳимоячи сентябрь ойининг энг яхши футболчиси деб топилди. Август ойининг охирида бўлиб ўтган биринчи тур ҳам ҳисобга олинди.
Чемпионатдаги тўртта ўйинда португалиялик футболчи 5 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.
Эслатиб ўтамиз, “Ан-Наср” клуби эса Саудия чемпионати турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.

Розикжон Султонмуродов
Журналист